кумуш дирҳам бўладими, тақинчоқ бўладими, руда бўладими, фарқи йўқ. Шунингдек, кумушни олтинга сотиш ҳам жоиздир. Олтин тақинчоқ бўладими, ёмби бўладими, руда бўладими, фарқи йўқ. Лекин бу савдо қўлма-қўл, нақдма-нақд бўлиши шарт бўлиб, тенгма-тенг ёки ортиқ-кам, вазнма-вазн, кўтарасига ёки бирини тортиб, бирини кўтарасига бўлиши мумкин. Бир хил пул бир-бирига алмаштирилаётганда эса тенгма-тенг бўлиши лозим. Масалан, олтин олтинга сотилганда динор, тақинчоқ, ёмби ёки руда бўлишидан қатъий назар вазнма-вазн, нақдма-нақд, қўлма-қўл бўлиши керак. Ортиқ-кам бўлиши мутлақо, ҳалол бўлмайди. Шунингдек, кумушга кумуш ҳам дирҳам тақинчоқ ёки нақш бўлишидан қатъий назар ўлчамма-ўлчам, нақдма-нақд, қўлма-қўл қилиб сотилади. Ортиқ-кам бўлиши бунда ҳам, мутлақо, дуруст эмас. Демак, бир хил пулларни бир-бирига алмаштириш жоиз. Фақат миқдорма-миқдор, қўлма-қўл, нақдма-нақд бўлиши шарт қилинади. Икки хил пулларни бир-бирига алмаштириш ҳам жоиз. Бунда бир хил (миқдорма-миқдор) ортиқ-кам бўлиши шарт қилинмайди. Қўлма-қўл ва нақдма-нақд бўлиши шарт қилинади, холос. Пул алмаштиришнинг жоизлигига далил Пайғамбар с.а.в.нинг:
103-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|